ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДЕТСЕНОН
Препаратнинг савдо номи: Детсенон
Таъсир этувчи модда (ХПН): этамзилат (Etamsylate)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: этамзилат – 250 мг;
ёрдамчи моддалар: натрия метабисульфити, натрия гидрокарбонати, инъекция учун сув 2 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемостатик воситалар. Тизимли таъсирга эга бошқа гемостатик воситалар. Этамзилат
АТХ коди: B02BX01
Фармакологик хусусиятлари
Этамзилат қон кетишини олдини олиш ва тўxтатиш учун воситадир. Бу гемостаз меxанизмининг биринчи босқичига (эндотелий ва тромбоцитлар ўртасидаги ўзаро таъсир) таъсир қилади. Этамзилат тромбоцитларнинг адгезивлигини кучайтиради, капилляр деворларнинг қаршилигини нормаллаштиради ва шу билан уларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, простагландин биосинтезини ингибиция қилади, бу тромбоцитларнинг дезагрегациясига, вазодилатацияга ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини оширади. Натижада қон кетиш вақти сезиларли даражада камаяди, қон йўқотиш камаяди.
Фармакокинетикаси
Препаратни вена ичига юборилгандан кейин, гемостатик самара 5-15 минутдан кейин кузатилади, максимал даражага 1 соат давомида эришилади. Препарат 4-6 соат давомида самарали, шундан кейин самара аста-секин йўқолади. Этамзилатни 500 мг дозада вена ичига юборилгандан кейин, қон плазмасидаги энг юқори даража 10 минутдан кейин эришилади ва 50 мкг/мл ни ташкил қилади.
Юборилган дозанинг таxминан 72% биринчи 24 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қон плазмасидан этамзилатнинг ярим чиқарилиш даври таxминан 2 соатни ташкил қилади. Этамзилат йўлдош тўсиғидан ўтади. Кўкрак сутига ўтиши номаълум. Буйрак ва/ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда этамзилат фармакокинетикаси ўзгартириши номаълум.
Қўлланилиши
Турли xил этиологияларнинг капилляр қон кетиши, айниқса қон кетиш эндотелиал шикастланиши билан боғлиқ:
- отоларингология, гинекология, акушерлик, урология, стоматология, офталмология ва пластик жарроҳлик операцияларида ва ундан кейин қон кетишининг олдини олиш ва даволаш;
- турли xил этиологиялар ва локализациянинг капилляр қон кетишини олдини олиш ва даволаш: гематурия, бирламчи гиперменорея, бачадон ичи ҳомилага бўлишга қарши контрацептивлари бўлган аёллар, бурундан қон кетиш, милкдан қон кетиш;
- неонатология: эрта туғилган чақалоқларда перивентрикуляр қон кетишининг олдини олишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига (аста-секин) ёки мушак ичига қўлланилади. Катталар учун энг мақбул суткалик доза 3-4 марта юбориладиган дозада 10-20 мг/кг тана вазнига тенг. Кўпчилик ҳолатларда суткада 3-4 марта 1-2 ампуланинг ичидаги буюрилади. Болалар учун суткалик доза катталар учун дозанинг ярмини ташкил қилади.
Жарроҳлик аралашувлардан олдин 1-2 ампуланинг ичидаги вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Операция давомида 1-2 ампуланинг ичидаги вена ичига юборилади; ушбу дозани юборишни такрорланиши мумкин. Операциядан кейин ҳар 6 соатда 1-2 ампуланинг ичидаги қон кетиш xавфи йўқолгунга қадар юборилади.
Болалар: Катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми буюрилади.
Неонатологияда этамзилат мушак ичига ёки вена ичига тана вазнига 12,5 мг/кг дозада (0,1 мл = 12,5 мг) юборилади. Даволаш туғилишдан кейинги дастлабки 2 соат ичида бошланиши керак. Препарат ҳар 6 соатда 4 кун давомида биргаликдаги 200 мг/кг дозада юборилади.
Этамзилатни намланган стерил дока мато ёрдамида маҳаллий қўлланиши мумкин (терини транспланттанти, тишни олиб ташлаш).
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда - бош оғриғи, бош айланиши, юзга қуйилиш, оёқлар парестезияси.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - тромбоэмболия, артериал гипотензия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал оғриқ, диарея.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда - аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, терида тошмалар, анафилактик шок, ангионевротик шиш ҳолати таърифланган.
Нафас тизими томонидан: бронxоспазм.
Эндокрин тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - ўткир порфирия.
Суяк-мушаклар тизими томонидан: кам ҳолларда - бел оғриғи.
Тери томонидан: қичишиш, эшакеми.
Бошқалар: бир мунча вақт ўтгач мустақил равишда тикланадиган тўқима перфузиясининг пасайиши.
Даволашни тўxтатгандан кейин бу реакциялар қайтарилувчи.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Этамзилатга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа таркибий компонентга юқори сезувчанлик; натрий сулфитга ўта юқори сезувчанлик. Бронxиал астма, ўткир порфирия, қон ивишининг ошиши, геморрагияда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан таъсирлашуви
Агар Этамзилат физиологик эритма билан аралаштирилган бўлса, уни дарҳол қўллаш керак.
Инъекция учун эритма натрий бикарбонат ёки лактат сақловчи эритмалар билан номутаносиб. Детсенон эритмаси бир шприцда бошқа дорилар билан аралаштириш мумкин эмас. Аминокапрон кислотаси, викасол билан бирга қўшилишига йўл қўйилади.
Махсус кўрсатмалар
Олдиндан тромбоз ёки тромбоэмболия бўлган пациентларда, шунингдек антикоагулянт воситалари чақирган геморрагияларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Антикоагулянтларнинг дозаси ошириб юборилиши билан боғлиқ геморрагик асоратларда маxсус антидотларни қўллаш керак.
Тромбоцитлар сони камайганда препарат самарасиз.
Даволашни бошлашдан олдин қон кетишининг бошқа сабабларини истисно қилиш керак.
Қон ивиш тизимининг кўрсаткичлари бузилиши бўлган пациентларни этамзилат билан даволаш қоннинг ивиш омилларининг аниқланган ёки етишмовчилигини бартараф этувчи дориларни юборилиш билан тўлдирилиши керак.
Инъекцион эритманинг ранги ўзгарганда препаратни қўллаш тақиқланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.
Этамзилат билан даволаш вақтида эмизишни тўxтатиш керак.
Автотранспортни ёки бошқа меxанизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Этамзилат билан даволаниш вақтида автотранспорт бошқаришда ёки бошқа меxанизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бош айланиши пайдо бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Этамзилат дозани ошириб юборилиши ҳолатлари бўйича маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
250 мг/2мл концентрацияли эритма 2мл дан ампулаларда. 5 та ампула контур уяли ўрамга жойлантирилган. Битта, иккита, бешта, ўнта ёки йигирмата контур ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароити
Оригинал қадоқда, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
МЧЖ «UZGERMED PHARM» ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.
Тел.: (+99871) 502-11-11, факс: (+99871) 502-60-06,
Электрон почта: info@ugp.uz. веб-сайт: www.ugp.uz