• info@ugp.uz
  • O‘zbekiston Respublikasi,111904, Toshkent viloyati Yuqorichirchiq, Abadiyat ko'chasi, uy 1

Milonard 5 ml dan 10 ampula

Milonard 5 ml dan 10 ampula

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

МИЛОНАРД

 

Препаратнинг савдо номи: Милонард

Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний (meldonium)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Битта ампула сақлайди:

фаол модда: мельдоний дигидрати – 100 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун препаратлар. Юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар

АТХ коди: С01ЕВ

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Милонард - одам организмнинг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд бўлган гамма- бутиробетаиннинг таркибий аналогидир. Юқори юклама шароитида Милонард ҳужайраларга кислород етказиб бериш ва кислородга бўлган эҳтиёжини орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайралардаги токсик метаболик маҳсулотларнинг тўпланишини бартараф қилади, уларни шикастланишдан ҳимоя қилади; шунингдек, тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламаларни кўтара олиш ва энергия захираларини тезда тиклаш қобилиятини олади. Ушбу хусусиятлари туфайли Милонард юрак-қон томир тизими ва бош мияни қон билан таъминлашнинг турли хил фаолиятини бузилишини даволашда, шунингдек жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини яхшилаш учун қўлланади. Миокарднинг ўткир ишемик шикастланиш ҳолларда Милонард некротик зонанинг шакланишини секинлаштиради ва реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини оширади, жисмоний юкламага толерантлигини оширади ва стенокардия ҳуружларининг тез-тезлигини камайтиради. Бош мия қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемик ўчоғ фойдасига қайта тақсимлашга ёрдам беради. Препарат сурункали алкоголизм бўлган беморларда нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига препарат юборилгандан кейин биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Қон плазмасида Сmах юборилгандан кейин дарҳол эришилади. Организмда иккита асосий метаболитлар ҳосил қилиб метаболизмга учрайди, улар буйраклар орқали чиқарилади. T½ 3-6 соатни ташкил қилади.

 

Қўланилиши

Юрак ишемик касалликларини (стенокардия, миокард инфаркти) мажмуавий даволаш таркибида, сурункали юрак етишмовчилигида ва дисгормонал кардиомиопатияда, шунингдек бош миянинг қон билан таъминлашини ўткир ва сурункали бузилишларида (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилиги) қўлланилади. Гемофтальм ва турли этиологияли тўр пардасига қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венасини ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатияларда (диабетик, гипертоник) қўлланилади.

Пасайган иш қобилияти, ақлий ва жисмоний ортиқча юкламаларда (шу жумладан спортчилар) қўлланилади.

Сурункали алкоголизмда абстиненция синдромида (алкоголизмнинг махсус даволаш мажмуаси билан бирга).

 

Қўлаш усули ва дозалари

Қўзғатувчи самара ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни куннинг биринчи ярмисида қўллаш тавсия қилинади.

Юбориш усули, дозалари ва даволаш курсининг давомийлиги кўрсатмалар, аҳволни оғирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади.

1.Юрак-қон томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида: вена ичига кунига 0,5-­1,0 г (500 мг/5 мл препаратни 5-10 мл), бир вақтнинг ўзида дозани бирданига қўллаб ёки уни 2 мартага бўлиб буюрилади. Даволаш курси 4-6 кун.

2.Бош миянинг қон айланишини бузилиши. Ўткир фазада дозаси кунига 0,5 г дан 1 марта вена ичига 10 кун давомида юборилади, кейинчалик перорал дори шаклини қабулига ўтилади. Даволашнинг умумий курси 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишида перорал дори шакли қўлланилади. Такрорий даволаш курслари (одатда йилига 2-3 марта) шифокор билан маслаҳатлашиб ўтказиш мумкин.

3.Ақлий ва жисмоний ортиқча юкламаларда: катталарга 0,5 г вена ичига (500 мг/5 мл инъекция учун 5 - 10 мл эритма) кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси 10-14 кун, зарур бўлганида даволашни 2-3 хафтадан кейин такрорланади.

4.Сурункали алкоголизм: 0,5 г дан кунига 2 марта вена ичига юборилади. Даволаш курси 7-10 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда тахикардия, қон босимининг ўзгариши.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда психомотор қўзғалиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда диспептик ҳолатлар.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терининг қичиши, қизариш, тошма, шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-    бош миянинг ички босимини ошиши (шу жумладан веноз қон оқиб кетишини бузилиши, бош миянинг ички ўсмалар);

-    марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари;

-     ҳомиладорлик, лактация даври;

-     препаратга юқори сезувчанлик;

-     ёши 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Коронародилатацияловчи, айрим антигипертензив дори воситалар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Бу антиангинал дори воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик дори воситалар, диуретиклар, бронходилататорлар билан бирга қўлланиши мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензия ривожланиши мумкинлиги сабабли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, бошқа гипортензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид томонидан чақирилган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

D-карнитин (мельдонийнинг фармакологик жиҳатдан нофаол изомери) қўлланганида ҳосил бўладиган карнитин танқислиги ифосфамид томонидан чақирилган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

Мельдоний индинавир томонидан чақирилган кардиотоксикликда ва эфавиренз томонидан чақирилган нейротоксикликда ҳимояловчи таъсир кўрсатади.

Препаратни таркибида мельдоний сақловчи бошқа препаратлар билан қўллаш тавсия этилмайди, чунки ноҳуш реакцияларни ҳавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак сурункали касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва беқарор стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси Милонард (Мельдоний) ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати эмаслигини намоён қилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладор аёлларда хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун ҳомилага бўлиши мумкин бўлган нохуш таъсирдан сақланиш учун уни қўллаш мумкин эмас. Препаратни сут билан чиқарилиши ва унинг янги туғилган чақалоқларни соғлигига таъсири ўрганилмаган, шунинг учун қўллаш зарур бўлса эмизишни тўхтатиш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган, Милонарднинг токсиклиги кам ва пациентнинг соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган нохуш реакцияларни чақирмайди.

 

Чиқарилиш шакли

10% инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда. 5 та ампула поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамга жойланади. Битта, иккита ёки бешта поливинилхлоридли контур ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки импорт қутига жойлаштирилади.

 

Сақлаш шароити

Оригинал қадокда, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи:

«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.

Тел.: (+99871) 502-11-11,

Электрон почта: info@ugp.uz, веб-сайт: www.ugp.uz

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

МЧЖ «UZGERMED PHARM» ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.

Тел.: (+99871) 502-11-11,

Электрон почта: info@ugp.uz, веб-сайт: www.ugp.uz


Yuklab olish

Foydalanish bo'yicha qo'llanmani yuklab olish

Qo'llanma mavjud emas