ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
СПАЗИН-UGP
Препаратнинг савдо номи: Спазин-UGP
Таъсир этувчи модда (ХПН): дротаверин (дротаверин гидрохлориди шаклида) (drotaverine)
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, 96% ли этил спирти, инъекция учун сув 2 мл гача
Таърифи: оч-сариқ рангли яшил тусли тиниқ суюқлик
Фармакотерапевтик гуруҳи: Овқат ҳазм қилиш тизими ва моддалар алмашинуви. Меъда-ичак йўллари функционал бузилишларини даволаш учун препаратлар. Папаверин ва унинг ҳосилалари. Дротаверин
АТХ коди: A03AD02
Фармакологик хусусиятлари
Миотроп спазмолитикдир. Кимёвий тузилиши ва фармакологик хусусиятлари бўйича папаверинга яқин, аммо кучлироқ ва давомли таъсирга эга. Силлиқ мушак ҳужайраларига кальций ионларини келиб тушишини сусайтиради (фосфодиэстеразани ингибиция қилади, бу ҳужайра ичида цАМФнинг йиғилишига олиб келади). Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини ва ичак перисталтикасини сусайтиради ва қон томирларини кенгайтиради. Вегетатив нерв тизими ва марказий нерв тизимига таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Парентерал мушак ичига юборилганда дротавериннинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т 1/2) – 10 - 12 соатни ташкил этади, модданинг амалда тўлиқ элиминацияси 72 соат давомида аниқланади. Марказий нерв тизими, ёғ тўқимаси, миокард, буйрак ва ўпкада юқори концентрацияларда, энг паст концентрациялари жигарда ва меъдада тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95 – 98% ни ташкил этади. Сийдикда ва сафро орқали эса глюкурон кислотаси билан конъюгат кўринишида (89 -99%), оз қисми сульфат конъюгатлар шаклида чиқарилади. Парентал юборилганда препаратнинг таъсири 2-4 минутдан кейин намоён қилади. Максимал самара 30 минутдан кейин бошланади.
Қўлланилиши
Сурункали гастродуоденит, сурункали холецистит, сурункали холелитиазда, постхолецистэктомия синдромида, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигида, кардио ва пилороспазмда, спастик колитдаги силлиқ мушакларни спазми: периферик артериал қон томирлар спазмида, бош мия томирларини спазмида, буйрак санчиғида, альгодисменорея, туғруқларда қисқарган бачадонни кучсизланишида ва бачадон бўйнининг спазмини бартараф этиш учун ҳамда инструментал текширишларни ўтказишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарда мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) қўлланади. Одатда м/и юборилганда суткалик доза 1-3 марта 40-240 мг (2-12 мл) ни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак санчиқларида препаратнинг 2-4 мл (40-80 мг) ни в/и секин юбориш тавсия этилади.
Физиологик туғруқларда бачадоннинг бўйнини очилиш фазасини қисқартириш учун тортиб олиш даврининг бошида – м/и 40 мг юборилади. Агар бу доза самарасиз бўлса, 2 соатдан кейин яна 40мг препарат юборилади.
Ножўя таъсирлари
Бош айланиши, юрак уриши, артериал босимни пасайиши, қизиб кетиш ҳисси, кўп терининг, тери аллергик реакциялари. в/и юборилганда – коллапс, АV-блокада, аритмиялар, нафас марказини сусайиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги, II – III даражадаги АV блокада, кардиоген шок, артериал гипотензияда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан коронар артерияларнинг оғир атеросклерози, простата безининг гиперплазияси, глаукома, хомиладорлик ва лактация даврида, 6 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради, трициклик антидепресантлар, хинидин, новокаинамиднинг таъсири оқибатидаги артериал гипотензияни кучайтиради. Морфиннинг спазмоген фаоллигини ва леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтиради. Фенобарбитал спазмни ишончли бартараф этиш имконини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Парентал юборилгандан (айниқса в/и) кейин автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан 1 соат мобайнида сақланиш лозим, в/и юборилганида бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳайвонларда репродуктив токсиклик тадқиқотлари ва ретроспектив клиник маълумотларнинг текширишларининг натижаларига кўра, ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмаслигини кўрсатди.
Шунга қарамай, ҳомиладор аёлларга препаратни қўллашда эҳтиёткорлик зарур ва уни фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан кўпроқ бўлган ҳолларда қўллаш керак, бунда препаратнинг инъекцион дори шаклини ҳомиладор аёлларга қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратни туғруқ вақтида қўллаш мумкин эмас.
Лактация даврида
Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли, лактация даврида буюриш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан, психомотор реакцияларнинг тезлигини ва диққатни жамлашни ошишини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият билан шуғулланишдан сақланишлари тавсия қилинади.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлар: АV блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
40 мг/2 мл инъекция учун эритма ампулаларда. 5 та ампуладан поливинилхлорид контур уяли ўрамга жойлаштирилади. Бешта поливинилхлорид контур уяли ўрамда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича
Ишлаб чиқарувчи/Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.
Тел.: (+99871) 502-11-11,
Электрон почта: info@ugp.uz. веб-сайт: www.ugp.uz