• info@ugp.uz
  • O‘zbekiston Respublikasi,111904, Toshkent viloyati Yuqorichirchiq, Abadiyat ko'chasi, uy 1

Magniy sulfat 5 ml 10 ta ampula

Magniy sulfat 5 ml 10 ta ampula

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

МАГНИЙ СУЛЬФАТИ

 

Препаратнинг савдо номи: Магний сульфати

Таъсир этувчи модда (ХПН): магний сульфати (magnesium sulphate)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: магний сульфати - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: Қон ва қон яратиш тизими. Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Вена ичига юбориш учун эритмаларга қўшимчалар. Электролит эритмалари. Магний сульфати

АТХ коди: B05XA05

 

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал юборилганда препарат МНТ га тинчлантирувчи таъсир

кўрсатади (дозага боғлиқ ҳолда - седатив, ухлатувчи ёки наркотик), нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайтиради (ҳатто кураресимон самарасигача), артериал босимни пасайтиради, диурезни кучайтиради.                                                                                                           

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан

боғланиши 25-30% ни ташкил этади. Барча орган ва тўқималарга ўтади, гематоэнцефалик ва плацентар тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Эклампсия ва оғир преэклампсиядаги тиришиш синдроми, бачадон тетануси, сийишни тутилиши, қўрғошин санчиғи, гипомагниемия, шунингдек фақат парентерал озуқа олаётган беморлардаги, гипертоник криз, тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Преэклампсия ва эклампсия: доза клиник холатга қараб шахсий белгиланади. Тўйиниш дозаси: 2-4 г 5-20 минут давомида вена ичига инфузия. Тутиб турувчи доза: 1-2 г - 1 соатда.

Бачадон тетанияси: Тўйиниш дозаси 20 минутда 4 г инфузия. Тутиб турувчи доза дастлаб 1 соатда 1-2 г, сўнгра 1 соатда 1 г (24-72 соат давомида томчилаб юборса ҳам бўлади).

Гипомагниемия: енгил - суткалик дозаси 1-2 г мушак орасига. Бу доза бир марта ёки 2-3 га бўлиб юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш лозим. Оғири - бошланғич доза 5 г вена ичига (секин!) 1 л инфузион эритмада. Сўнгра қон зардобидаги магний концентрациясига қараб белгиланади.

Фақат парентерал озиқланувчи беморлар гипомагниемиясининг олдини олиш: агар озуқа эритмаларда магний бўлмаса, уни қўшимча қилинади. Суткалик доза 1,5-4 г, одатда 1 л парэнтерал озиқланиш эритмаси учун 1г магний сульфат қўшилади, Гипертоник криз: 2-4 г мушак орасига ёки вена ичига (секин!).

Қўрғошин санчиғи ёки ўткир пешоб тутилиши: 0,5 г мушак орасига ёки вена ичига.

Тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш: 0,5-1,0 г вена ичига.

Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агар рефлекс йўқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас!

Магний сульфатни юқори суткалик дозаси буйракни нормал-функциясида катталар учун 40 г. Буйрак функцияси оғир бузилганда 48 соат давомида 20 г дан кўп эмас.

Изох:

Магний сульфат дозалари граммларда кўрсатилган. Уларга қуйидаги эритма миқдори мос келади: 1 г- 4 мл (25%), 2 г-  8 мл (25%), 3 г- 12 мл (25%), 10 г- 40 мл (25%), 15 г-60 мл (25%), 20 г- 80 мл (25%), 30 г- 120 мл (25%),40 г-160 мл (25%).

Магний сульфатнинг ампуладаги эритмаси натрий хлоридни 0,9% ёки глюкозани (декстроза) 5% инъекцион эритмаси билан суюлтирилади.

 

Ножўя таъсирлари

Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта сезувчанлик реакцияси. Гипермагниемия: кўнгил айниши, қусиш, тери қопламаларини қизариши, чанқаш, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия, мушак тонусини сусайиши, пай рефлексларини сусайиши, нафас тезлигининг секинлашиши, юрак уришининг камайиши ва юрак аритмияси, юрак тўхташи.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Атриовентрикуляр блокада; юрак мушагининг шикастланиши, буйрак етишмовчилиги (креатинин  клиренси 20 мл/мин дан кам), гипотензия, кальций етишмовчилигига ва нафас марказини сусайиши билан  боғлик бўлган холатлар; препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Препаратнинг 25% эритмасини болаларга мушак орасига юбориш тавсия этилмайди.

Препаратни хомила туғилишидан 2 соат олдин юбориш тавсия этилмайди (фақат бошка дори воситалари ёрдамида тиришишни тўхтатиб бўлмаса,қўллаш мумкин).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантлар таъсирини кучайтиради, кальций тузлари таъсирини сусайтиради. Нифедипин (Коринфар, Адалат, Нифекард в.б.) билан қўшиш оғир гипотензия ва нерв-мускул ўтказувчанлигини блокадасига олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Нафас марказини фалажига осонликча олиб келадиган захарли концентрация ҳосил бўлмаслиги учун препарат эхтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Буйрак функцияси бузилган беморлар ва қарияларда препаратни камроқ дозаларда эхтиёткорлик билан кўллаш лозим.

Магний сульфат қўлланилганида технеций юборилиб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор кўрсатмаси бўйича, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина кўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилганида гипермагниемия юзага келади унинг белгилари «Ножўя таъсирлари» бўлимида таърифланган. Нафасни сусайиши 5-10мл 10% кальций хлорид эритмасини вена ичига юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олдириш, сунъий нафас олдириш орқали бартараф қилинади. Агар буйрак функцияси меъёрида бўлса, вена ичига физиологик эритма томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади. Буйрак функциясини етишмовчилиги ёки оғир гипермагниемияда гемодиализ зарур.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 25% ли эритма ампулаларда 5 мл, 10 мл дан 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан контур уяли ўрамга жойланади. Бир ёки иккита контур ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан картон қутига жойланади

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи/Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили:

«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.

Тел.: (+99871) 502-11-11,

Электрон почта: info@ugp.uz. веб-сайт: www.ugp.uz

 


Yuklab olish

Foydalanish bo'yicha qo'llanmani yuklab olish